20 Декабр 2024 йил 1439

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ИИВ масъуллари билан биргаликда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси базасида барпо этилаётган тезкор бошқарув маркази (ситуацион марказ) да олиб борилаётган қурилиш ишларини бориб ўрганди

Бухоро вилоятида "Хавфсиз шаҳар" лойиҳаси асосида қурилаётган ушбу марказга вилоят ҳудуди бўйлаб ўрнатилаётган барча замонавий кузатув камералари интеграция қилинади.

Бу эса ҳудудлар бўйлаб криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ва тезкорлигини оширишга хизмат қилади.

Қурилиш жараёнларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази бошлиғи майор Улуғбек Куланов, вилоят ИИБ масъуллари, пудратчи қурувчи иштирокида кўздан кечирган бошқарма бошлиғи иншоотни юқори сифат, замон талаблари асосида таъмирлаш, бунда инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш, белгиланган қурилиш таъмирлаш графиги асосида ишларни якунлаб, фойдаланишга топшириш юзасидан ўзининг бир қатор тавсиялари ҳамда тегишли топшириқларини берди.

Text to speech