24 Октябр 2024 йил 2144

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг “25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларига байрам табриги

Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари

Қадрли фахрийлар!

Аввало, барчангизни бугунги сана — мамлакатимизда ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда “25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан самимий муборакбод этаман.

“Янги Ўзбекистонда — Янги ички ишлар органлари” тамойили асосида хизматни ташкил этилишида, ички ишлар тизимида сидқидилдан хизмат қилаётган ватанпарвар, фидойи, жасоратли ва мард ҳамкасбларимизнинг алоҳида ўрни бор.

Ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган Сиз, ходимлар, азиз фахрийларимиз ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий моддий техник воситалар билан таъминланган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди.

Шу боис бугун, олдимизга қўйилган вазифаларни юксак даражада бажаришимиз учун ҳар бир ички ишлар органи ходими фидойилик, ватанпарварлик билан бор куч ва ғайратини сафарбар этмоғи лозим.

Қадрли ҳамкасблар!

Азиз устозлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, узоқ-умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Юртимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли шу билан бирга шарафли хизматингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Text to speech