Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси негизида қурилиши режалаштирилган "Видеокузатув Маркази" да амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари жойига чиқиб ўрганилди
Бугун, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов мутасадди раҳбарлар билан биргаликда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси негизида ташкил этилаётган замонавий типдаги "Видеокузатув Маркази" да амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маъмурий биносида жадал суръатларда давом этаётган ушбу мажмуада амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирган бошқарма бошлиғи, аҳолига хизмат кўрсатиш ва хизмат хоналарини замонавий ҳамда инновацион технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда жиҳозлаш борасида ўз тавсияларини айтиб ўтди.
Бундан ташқари мазкур бинонинг қурилиш жараёнларини доимий назорат қилиш, қурилиш ишларини белгиланган график ҳамда сифат тамойилларига риоя қилган ҳолда олиб бориш, қурилиш моллари, зарурий техника ҳамда бошқа воситалар билан боғлиқ вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарларга манзилли топшириқлар берди.