5 Ноябр 2024 йил 2466

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов иш натижадорлигини оширишга доир навбатдаги муҳокама йиғилишини ўтказди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов иш натижадорлигини оширишга доир навбатдаги муҳокама йиғилишини ўтказди

Йиғилишда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этди.

Муҳокамада:

  • вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар суръатини ошириш;

  • жиноят ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан келиб тушаётган ариза ва хабарлар ҳамда бошқа турдаги мурожаатларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;

  • мавсумга боғлиқ ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ўғрилик, айниқса, чорва-мол ўғриликларини олдини олишга доир кенг кўламли тарғибот тадбирларини кучайтириш;

  • фирибгарлик, оила турмуш доирасидаги жиноятлар ҳамда кибержиноятларни олдини олишга доир манзилли профилактик тадбирларни жадаллаштириш;

  • маъмурий иш материаллари юзасидан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларини сифатли ўтказиб, судлар орқали кўриб чиқилишини таъминлаш ;

  • ҳар бир маҳалла кесимида ажратиб олинган 54 тоифа шахслар билан якка, умумий ҳамда виктимологик профилактик тадбирларни янги босқичга кўтариш;

  • содир этилган ҳар бир жиноятни "Маҳаллабай" ҳамда “соҳабай” муҳокама қилинишини алоҳида назоратга олиш;

  • “Рақамли, обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларни замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш бўйича олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш;

  • туризм объектлари, жамоат жойлари ҳамда йўлларда тиланчилик қилишни касб қилиб олган шахслар билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олишга доир профилактик ҳамда огоҳлантирув тадбирларни кучайтириш;

  • йўлларда ҳаракат хавфсизлигини олдини олишга доир амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни янада кўпайтириб, содир этилиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга доир ўтказилаётган рейд тадбирлари орқали натижадорликка эришиш;

  • вилоят ҳудудидаги мавжуд "қизил" тоифадаги маҳаллаларга бириктирган масъулларнинг кундалик иш натижаларини мониторинг қилиб, самарадорликка эришишлари юзасидан манзилли кўрсатмалар бериб бориш;

  • вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон, Ғиждувон, Вобкент туманлари ҳамда шаҳар ва туманларнинг 3-секторларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, шу жумладан меҳнатга лаёқатли, доимий даромад манбасига эга бўлмаган аҳолининг ишсиз қатламини доимий иш билан таъминлаш чораларини кўриш;

  • сектор штабига аъзо тегишли ташкилотлар масъул раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар фаолиятини алоҳида назорат қилиб, маҳаллаларда мавжуд камбағал оилаларнинг аниқ рўйхатларини шакллантириш;

  • кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағал оилани оғир аҳволдан чиқариш бўйича индивидуал режа тузиб уларни камбағалликдан чиқариш, моддий даромадларининг ойма ой кўпайиб бориш механизмларини ишлаб чиқиб, муаммоларига ечим топиш;

  • миграцияда юрган ёки қайтиб келган фуқаролар билан ишлаш борасидаги ишлаб чиқилган йўл хариталар ижросини алоҳида назоратга олиш;

  • куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида энг аввало ижтимоий объектлар, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохона, оилавий шифокорлик пунктларидаги қозонхоналарнинг созлиги ва ишчи ҳолатда эканлигини кундалик назоратга олиш;

  • электр энергияси, табиий ёки суюлтирилган газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш;

  • ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида, тааллуқли мутасадди идоралар вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини кучайтириш;

  • аҳолининг электр энергияни тежовчи замонавий технологиялардан фойдаланиш маданиятини ошириш, шу жумладан корхона, ташкилот, муассасалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли тураржойлар ҳамда аҳоли хонадонларига қуёш панелларни ўрнатиш ишларини янада жадаллаштириш, бу борадаги тарғибот тадбирларини ҳам кучайтириш;

  • вилоят ҳудудида давом этаётган "Пахта - 2024" мавсуми доирасида ҳосилнинг пайҳон, талон-тарож қилиниши билан боғлиқ ҳолатларга қарши тезкор тадбирларни самарали ташкил этиш;

  • хизмат ва ижрочилик интизомини кучайтириш, ходимларнинг кундалик вазифаларини бажаришлари юзасидан мониторинг, таҳлил ва назорат тизимини қатъий амалга ошириш орқали иш самарадорлигига эришиш борасидаги масалалар бирма-бир муҳокама қилинди.

Бошқарма бошлиғи ўз сўзида интизом, фидойилик биринчи галда раҳбарларнинг ўзида кўриниши кераклигини алоҳида таъкидлаб, барча тоифадаги раҳбарлар қўл остидаги ходимларга намуна кўрсатиб иш самарадорлигини оширишга доир тизимни ишлаб чиқиши, шу асосда хизматни ташкил этиши лозимлигини таъкидлади.

Text to speech