30 Декабр 2023 йил 3223

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Юлдашевич Миралимовнинг “Янги 2024 йил” байрами муносабати билан ички ишлар органлари ходимларига байрам табриги

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари, соҳа фахрийлари ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини кириб келаётган “Янги 2024 йил” байрами билан самимий табриклайман.

 Ҳаммамизга яхши маълумки, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча соҳаларда бўлгани сингари, ички ишлар тизимида ҳам ижобий ўзгаришлар амалга оширилди.

Зеро, Президентимиз ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин – деб, таъкидлаган эзгу ғоялари бежиз эмас. Айнан шу талаб, соҳамизда амалга оширилган ва давом этиб келаётган ислоҳотларнинг асоси ва мақсади бўлиб хизмат қилмоқда.

 Бугун юртимизда юз бераётган янгиланишлар, улкан бунёдкорлик ишлари одамларнинг кундалик ҳаётида ўз аксини топиб, энг асосийси, юртдошларимизнинг ҳаётга бўлган дунёқараши ўзгаришига, эртанги кунга бўлган ишончи ортишига хизмат қилмоқда.

 Қадрли ҳамкасблар!

 Азиз фахрийлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, узоқ-умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Юртимизда фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин.

 Гўзал ва бетакрор юртимиз тинч-осойишта, олижаноб ва бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин!

 Янги – 2024 йил барчамизга қутлуғ келсин!

Text to speech