30 Январ 2024 йил
914
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Бухоро туманида сайёр қабул ўтказди
Сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари, 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла ходимлари ҳамда мурожаатларига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этдилар.
Қабулда кўтарилган 10 га яқин фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ижобий ҳал этиш борасида манзиллари аниқ топшириқлар берилди.