Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан Ғиждувон туманида "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли профилактик тадбирларига жалб этилган шахсий таркиб ҳамда бошқа куч воситалар иштирокида тунги хизмат олди Йўриқномаси ўтказилди
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи якунлари юзасидан ўтказилган йиғилишда Бухоро вилоятини жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасида мутасаддиларга манзилли топшириқлар берилиб, криминоген вазияти оғир бўлган икки ҳудуд Бухоро шаҳрига вилоят прокурори, Ғиждувон туманига Ички ишлар бошқармаси бошлиғи масъул этиб бириктирилди.
Шунга кўра, вилоят прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида қўшма фармойиши ишлаб чиқилиб, Бухоро шаҳри ҳамда Ғиждувон туманига ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа тааллуқли мутасадди идораларнинг шахсий таркибидан иборат 20 тадан алоҳида гуруҳлар, бундан ташқари Ғиждувон туманига қўшимча равишда вилоят 3-сектор ҳамда туман секторларининг штаб аъзолари ҳам жалб этилиб, маҳаллалар еттилик вакиллари билан ҳамкорликда фаолият олиб борувчи куч-воситалар шакллантирилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириб, маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллалардаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, айниқса ишсизлик ва камбағалликни бартараф этиш, миграцияга кетган ва қайтиб келган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан манзилли ишлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Шу ва бошқа бир қатор тезкор профилактик тадбирларнинг бориши, кунлик назорат тизимининг қай тартибда ташкиллаштирилганлигини кўздан кечириш мақсадида, бугун, вилоят ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ўзи масъул этиб бириктирилган Ғиждувон туманида бўлиб, ҳаракатга келтирилган "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли тезкор профилактик тадбирларига жалб этилган шахсий таркиб ва бошқа куч воситалар, 75 та маҳаллалар еттилик вакиллари иштирокида кенгайтирилган тунги хизмат олди Йўриқномасини ўтказди.
Жараёнда мазкур тадбир доирасида шакллантирилган гуруҳлар ва масъул раҳбарларнинг дастлабки иш натижалари таҳлил қилиниб, тезкор профилактик ҳамда ижтимоий профилактик тадбирларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, иш самарадорлигини ошириш юзасидан ўзининг бир қатор тавсияларини айтиб, масъул раҳбарлар, туман сектор раҳбарларига бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бухоро шаҳри ҳамда Ғиждувон туманида олиб борилаётган "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлари вилоятнинг бошқа барча шаҳар ва туманларида ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Мазкур тадбирлар бўйича сўнгги маълумотларни расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг.