23 Октябр 2024 йил 2366

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов тезкор йиғилиш ўтказди

Видеоконференцалоқа тизими асосида ўтказилган ушбу тезкор йиғилишда, бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудларга бириктирилган масъуллар, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Йиғилишда:

- вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш, аниқланадиган жиноятларни иссиқ изида фош этиш, мавҳум ҳолатда содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларни очиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш борасидаги тезкор ҳамда профилактик тадбирларни янада кучайтириш;

- 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ҳудудлардаги вакиллик органларига ўтказиладиган сайлов тадбирлари давомида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш борасидаги берилган топшириқларнинг ижроси;

- қизғин паллага кирган пахта йиғим терими мавсумида ҳосилни пайҳон ва талон-тарож қилинишини олдини олиш, пахтани ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ва тиркамалар, терим отрядларини уюшқоқлик билан кўчиришда фойдаланилаётган автобусларнинг техник хавфсизлигини, йўлларда хавфсиз ҳаракатланишини алоҳида назоратга олиш, улар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилишига йўл қўймаслик, шу билан бирга ҳашарчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш, терим пулларининг ўз вақтида берилишини таъминлаш;

- ҳар бир берилган вазифага масъулият билан ёндашиш, шахсий таркиб томонидан ижро ва хизмат интизоми ҳамда қонун талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш борасидаги кундалик назорат ва тарбиявий ишларни кучайтириш;

- фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар қандай мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, асослантирилган қарорлар қабул қилиш борасидаги ишларни алоҳида назоратга олиш;

- ижтимоий сиёсий ҳамда криминоген вазиятга салбий таъсир қилаётган ҳолатлар, ижтимоий тармоқларда эълон қилиниб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган турли мазмундаги мурожаатлар юзасидан тезкор суриштирув олиб бориб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда муаммони бартараф этиш чораларини кўриш каби масалалар бирма бир ва атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги мазкур масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари, таклифлар ҳамда мулоҳазалари тингланиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Якунда, мутасадди раҳбарларга бажариш муддатлари аниқ белгиланган манзилли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech