Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жиноятчиликка қарши кескин курашиш суратини ошириш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 11 ойи 10 кунлигида содир этилган жиноятлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа шарипов ҳамда бошқа ўринбосарлар, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, видеоконференсалоқа шаклида шаҳар ва туманлар Ички ишлар бўлимлари раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби иштирок этди.
Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда:
- вилоят ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш;
-содир этилаётган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш;
-оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик борасида эрта профилактикани ташкил этиш;
-вилоят ҳудудида содир эиталётган жиноятларнинг "Маҳаллабай" муҳокамасини ташкил этиш;
-қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш, очилмаган жиноятларни фош этиш, олди олиниши мумкин бўлган жиноятларнинг профилактикасини амалга ошириш;
-"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 50 кунлик" махсус профилактик тадбирлари доирасидаги ишларни жадаллаштириш;
- тергов сифатини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қонунийликни таъминлаш;
- 102 қисқа рақамига, ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига, шунингдек, ўтказилаётган сайёр қабулларда келиб тушётган мурожаат, ариза ва хабарларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;
-жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, шу жумладан "қизил" ва "сариқ" маҳаллаларда тезкор ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириш орқали «яшил» тоифали маҳаллалар сонини ошириш;
-ҳуқуқбузарликларга оид суриштирув материалларни сифатли олиб бориб, ўз вақтида ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш, асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;
-илгари судланганлар, профилактик ва Пробация ҳисобида турувчи, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан манзилли ишлаш;
-узоқ муддатга яшаш, ишлаш, ўқиш ёки бошқа масалаларда узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар билан ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш;
-Ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олишга доир тарғибот тадбирларини, уйма-уй юриб тушунтириш ишларини кучайтириш;
«Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасида ўтказилаётган тезкор ҳамда профилактик тадбирлар суратини ошириш, фуқароларнинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишига чек қўйиш;
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиш, ҳудудларни ободонлаштириб, кўкаламзорлаштириш, яшил қопламаларни янги боғларни яратиш;
-хизмат интизоми ҳамда қонунийликни таъминлаш, коррупциоген ҳолатларга йўл қўймаслик каби масалалар кўриб чиқилиб, ҳафта давомида республикамиз ҳамда вилоят ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ содир этилган салбий ҳолатлар юзасидан маълумотлар берилди.
Тезкор йиғилишда ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилган иш натижалари бирма-бир муҳокама қилининиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитларни бирма-бир таҳлил қилинди.
Якунда, кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти ва шахсий таркибга аниқ топшириқлар берилиб, йил якунларига мўлжалланган йўл хариталарининг ижроси алоҳида назоратга