Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг бир кунлик иш фаолияти
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-январь кунидаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ҳамда жорий йилнинг 1-ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Камбағалликдан фаровонлик сари" Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган биринчи галдаги вазифалар юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, вилоятнинг 3-секторига қарашли ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш, мигрантлар билан ишлаш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник
Икромжон Турсунов 3-секторга қарашли Ғиждувон тумани
"Оқработ", Шофиркон туманининг, "Дўрмон",
"Мирзоқул" ҳамда "Шибирғон" маҳаллаларида ички ишлар
органларидан масъул этиб
бириктирилган раҳбарлар
бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли
ҳамда манзилли чора-тадбирлар ҳолатини кўздан кечириш мақсадида ўрганишлар олиб
борди.
Эрта тонгдан Ғиждувон туманининг Оқрабод маҳалласига
етиб борган бошқарма бошлиғи вилоят ва туман ИИБ нинг
масъуллари, таалуқли корхона ҳамда ташкилотлар
вакилларидан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилаётган ишларнинг дастлабки натижалари юзасидан ҳисоботларини
тинглади.
Сўнг "хонадонбай", "оилабай",
"фуқаробай" тизим асосида аниқланган ҳар бир масалага жиддий ёндашиш,
уларга ечим топиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарининг мукамаллигини
таъминлаш борасида масъулларга ўзининг тегишли кўрсатма ҳамда тавсияларини
берди.
Кун ярмигача ўтказилган ўрганишлар давомида ишчи
гуруҳлар томонидан аниқланган муаммоларни “республика”, “вилоят” ҳамда “туман”
даражасида ҳал этилишига қараб тоифаларга ажратиб, масалаларнинг ҳал этиш
механизмлари юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кейинги манзили
3-секторга қарашли яна бир туман Шофиркон туманининг Дўрмон маҳалласи бўлди.
Дўрмон маҳалласига етиб борган бошқарма бошлиғи
вилоят ҳамда туман ички ишлар органларидан бириктирилган мутасаддилар, маҳалла
еттилик вакиллари билан учрашиб, ушбу маҳалланинг Дўрмон қишлоғида истиқомат
қилувчи 1962 йилда туғилган Зайниддин Бўроновнинг хонадони мисолида "хонадонбай"
ўрганишнинг тартиб-тамойиллари, бунда айнан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги
юзасидан тушунчалар бериб, уй-ма-уй юриш давомида олиб бориладиган ўрганиш
ишларини худди шу тартибда давом эттириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи вилоят Ички ишлар
бошқармаси Навбатчилик қисмидан келиб тушган хабарга кўра туманнинг
"Мирзоқул" маҳалласида яшовчи Элёр Садуллаевнинг хонадонида содир
бўлган “чақнаш” ҳодисасининг сабабларини ўрганиш мақсадида Фавқулотда вазиятлар
бўлими масъул раҳбарлари билан биргаликда ушбу хонадонга бориб, бахтсиз
ҳодисанинг содир бўлишига сабаб бўлган шарт-шароитларни таҳлил қилди ҳамда худди
шу каби ҳамда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини
олиш борасидаги тарғибот-ташвиқот ҳамда манзилли ишларни кучайтиришга доир
ўзининг тегишли тавсия ҳамда топшириқларини берди.
Навбатдаги манзил ушбу туманнинг Шибирғон маҳалласи
бўлди.
Бу ерда маҳалла "еттилик" вакиллари билан
учрашиб, аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ошириш, кўмир ва
қўшимча суюлтирилган газ билан таъминлаш, ижтимоий кўмакка муҳтож камбағал
оилалар билан индивидуал режа асосида ишлаш борасида кўрсатмалар берди.
Бошқарма бошлиғининг кун давомида олиб борган
ўрганишлари давомида мазкур маҳаллаларда
жиноятчиликни жиловлаш масаласи ҳам четда қолмади.
Бунда, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
мақсадида, ички ишлар органлари ҳисобида турган, шунингдек, узоқ муддатга чет
элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари ва вояга
етмаган фарзандлари билан манзилли профилактик
тадбирларни кучайтириш ҳам талаб қилинди.
Ҳудудларда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, камералаштириш, яшил энергия манбалари, хусусан қуёш панелларини ўрнатиш ва унинг афзалликлари юзасидан корхона, ташкилот ва муассасалар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, аҳоли хонадонларида тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириш билан бирга, аниқ режа асосида манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шунингдек, маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экиб боғлар яратиш, ижтимоий соҳа объектлари (умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пункти ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини бинолари) нинг қиш мавсумига тайёргарлик даражаси тафтишдан ўтказиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш вазифалари ҳам юклатилди.
Маҳаллаларда ишсиз ҳамда камбағал оилаларнинг реал
рўйхатларини шакллантириш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка, касб-ҳунарга
йўналтириш, томарқадан унумли фойдаланиш маданиятини шакллантириш орқали
камбағалликдан чиқариш борасида ҳам ўзининг бир қатор тавсияларини берди.
Бундан ташқари аҳоли ўртасида норозиликни келтириб
чиқараётган ва мурожаатлар кўпайишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни
бартараф қилиш чораларини кўриш, ҳар қандай мурожаат юзасидан текширув,
суриштирувнинг ҳаққонийлигини, белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб қонуний
қарорлар қабул қилинишини таъминлаш ҳам энг асосий вазифа эканлиги уқтириб ўтилди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг бу
каби ўрганишлари ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар ва маҳаллалар
еттилик вакилларига амалий ёрдам шаклида бўлиб, босқичма босқич ҳар бир туманда
режа асосида давом эттирилади.