Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида кенгайтирилган тезкор йиғилиш ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда бошқа масалаларга бағишланган кенгайтирилган тезкор йиғилиш ўтказилди.
Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар, туман-шаҳар ИИБ бошлиқлилари ва уларнинг ўринбосарлари, ИИВ Қоровул қўшинлари 7536-ҳарбий қисм, 6-сон минтақавий ҳудуд 4-сон Тергов ҳибсхонаси, 1, 17, 20-сонли жазони ижро этиш муассасалари ҳамда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиқлари иштирок этишди.
Йиғилишда дастлаб, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов сўзга чиқиб, жорий йилнинг ўтган даврида содир этилган жиноятлар ва уларнинг келиб чиқишига омил бўлган шарт шароитлар, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш, олди олиниши мумкин бўлган жиноятларнинг профилактикасини жадаллаштириш, «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни олдини олишга доир тезкор ҳам профилактик тадбирларни кучайтириш масалаларида ҳисобот берди.
Шундан сўнг, бошқарма бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Оқил Ҳасанов сўзга чиқиб, тергов сифатини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қонунийликни таъминлаш, "E material" электрон тизимига жойланган материаллар бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарорлар қабул қилинишини ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар хусусида сўз юритди.
Навбатдаги сўзга чиққан бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Авазбек Иномов шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ҳамда қонунийликни таъминлаш, коррупциоген ҳолатларга йўл қўймаслик, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар, ходимларнинг билим савиясини ошириш борасида маълумотлар берди.
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Хавфсиз Туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи подполковник Абдувоҳид Жалилов эса ўз нутқида ноқонуний тартибда фаолият олиб бораётган уй меҳмонхоналарини аниқлаш, бундай объектларда хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳлар томонидан ёки уларга нисбатан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олишга доир ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни кучайтириш, янгидан фаолият бошлаётган меҳмонхоналар ишчи хизматчилари билан бу йўналишда тарғибот тадбирларини олиб бориш хусусида батафсил айтиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Шерзод Ҳайдаров сўзга чиқиб Республика ҳудудида ИИО ходимлари томонидан содир этилган хизмат интизоми ҳамда қонун бузилиш ҳолатлари тўғрисида айтиб ўтиб, бундай салбий ҳолатларнинг келиб чиқишига омил бўлган сабаблар ва галдаги вазифалар тўғрисида гапирди. Бундан ташқари иш юритишда махфийлик тартибига амал қилиш, сўровхоналарнинг ҳолати, белгиланган тартибда жиҳозланиши ва фаолият юритишини алоҳида назоратга олиш борасида ҳам айтиб ўтди.
Шундан сўнг, Ташкилий бошқарма бошлиғи, Улуғбек Менглиев сўзга чиқиб, асосий ташкилий тадбирлар режасининг ижроси, 2025-йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасини, 3 йиллик таҳлилий маълумотлар асосида Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси мисолида ишлаб чиқиш, ҳар-бир соҳавий хизмат, шаҳар-туманлар кесимида йўл хариталарини тузиш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган инспекторлик текшируви давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, 2024 йил якунига қадар жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга доир амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар юзасидан ишлаб чиқилиб ижрога қаратилган йўл харитасининг ижросини таъминлаш юзасидан маълумотлар берди.
Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан ўзининг бир қатор таклиф ҳамда тавсияларини билдириб, жараёнда ҳудудий ички ишлар органлари ва жазони ижро этиш муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни изчил йўлга қўйиш, чегара туманларда профилактик тадбирларни кучайтириш, хушёрхоналарнинг ишлашини алоҳида назоратга олиш, ижтимоий-сиёсий вазиятга таъсир қилувчи маълумотларни тезкорлик билан аниқлаб, зудлик билан манзилли чоралар кўриш, аниқланадиган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, яшаш, ишлаш, ўқиш ёки бошқа сабаблар билан узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар билан манзилли ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш, ўғирлик, фирибгарлик ҳамда кибержиноятчилик, диний экстремизм йўналишида тарғибот тадбирларини кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига шахсий жавобгарликни ҳис қилган ҳолда қўл остидаги ҳар бир ходимнинг хизмат фаолиятини кундалик назорат қилиб, интизом, фидойилик билан хизмат олиб бориш, иш самарадорлигига эришиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.