16 Декабр 2024 йил 4475

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультети «сержантлик» йўналишига 2 та мутахассислик (Йўл-патруль фаолияти, Паспорт тизимини таъминлаш) бўйича ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови бошланганлигини маълум қилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига 2024 йилнинг 17 декабрь кунидан мурожаат қилишлари сўралади, 2025 йилнинг 17 январь кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

 Танлов босқичлари:

-ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

-умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

-тиббий кўрикдан ўтказиш;

-интеллектуал билим даражасини баҳолаш;

-якка тартибдаги якуний суҳбат.

Номзодларга қўйиладиган талаблар: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига мутахассисликлар бўйича:

1. “Йўл-патруль фаолияти” йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи
175 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун);

2. “Паспорт тизимини таъминлаш”  йўналишига: олий маълумотга эга бўлган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган (эркаклар учун), 160 смдан паст бўлмаган (аёллар учун);

Ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин. Факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади. 

 Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

·  фуқаролик паспорти; (биометрик, ИД-карта);

·  ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;

·  бакалавр дипломи асл нусхаси (иловаси билан);

 Манзил: Бухоро шаҳар Навоийшох кўчаси 6-а уй,

Мўлжал: ИИВ Бухоро академик лицейи биноси.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (90) 613-52-32; (91) 401-41-19

Text to speech