Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг навбатдаги ўрганишлари вилоят 3-секторига қарашли Вобкент туманининг "Хайрихуш" маҳалласида ўтказилди
Аввал, хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1-ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Камбағалликдан фаровонлик сари" Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган биринчи галдаги вазифалар ҳам муҳокамага қўйилиб, вазирликлар, ҳудудий сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан бир қатор манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб бораётган бўлсангиз, бошқарма бошлиғи бошчилигидаги масъул раҳбарлар томонидан вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент туманларида, шунингдек, қолган барча туман (шаҳар) ларнинг 3-секторига қарашли маҳаллаларда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳудуд масъулларига амалий ёрдамлар кўрсатилаётганлигини кўришингиз мумкин.
Бугунги ўрганиш ишлари Вобкент туманининг "Хайрихуш" маҳалласидан бошланди.
Ушбу маҳаллада бўлган бошқарма бошлиғи "маҳалла еттилик" вакиллари билан учрашиб, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада кучайтириш, уйма-уй юриш орқали аҳолининг реал ишсиз қатлами, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағал оилаларнинг реал рўйхатларини шакллантириш ва уларни оғир ижтимоий турмуш ҳолатидан чиқариш, тадбиркорлик ёки касб-ҳунарга йўналтириш, миграцияда юрган ёки қайтиб келган фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича ўзининг тегишли тавсия ва топшириқларини берди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш энг асосий масала эканлигини таъкидлаб, электр энергияси, табиий ҳамда суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш, кўмир ёқилғиси захирасини яратиш борасида кўрсатмалар берди.
Аҳолининг қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш орқали энергетика тармоқларидаги юкламаларни енгиллаштириш, аварияларнинг олдини олиш, тармоқлардаги технологик йўқотишларни пасайтириш, энг муҳими экологик тоза, “яшил” энергияга ўтиш жараёни фаоллаштириш борасида топшириқлар берилди.
Маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларига, савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳамда аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш, унинг афзалликлари ва электр энергиясини тежаш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш борасида ҳам кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, энг асосий вазифалардан бири бўлган жиноятчиликка барҳам бериш масаласи ҳам танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Бунда, “Рақамли, обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида "фуқаробай" "хонадонбай" ишларни жадаллаштириш, маҳалланинг зарурий локациялари бўйлаб видеокузатув мосламаларини ўрнатиб, профилактика инспекторининг хизмат хонасига интеграция қилиш масалаларида топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигида бу каби ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.