Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов Жондор туманида жиноятчиликни олдини олиш олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди
Бугун, 30 январь куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов Жондор туманида бўлиб, туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар муаммоларига ўз вақтида ечим топиш борасида туман ИИБ масъуллари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб, туман ИИБ ходимлари иштирокида 2024 йилнинг январь ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг тумандаги "қизил" тоифага киритилган маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Бунда, маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир қилаётган омиллар, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берилди.
“Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қўшма Қарор ижроси бўйича белгилаб берилган вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш чораларини кўриш борасида ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари шу куни туман деҳқон бозорида ҳам ўрганиш ишларини олиб борди.