Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоят ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов бошчилигида барча ўринбосарлар, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, видеоконференцалоқа шаклида ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарияти иштирокида қуйидаги масалаларни танқидий ва таҳлилий муҳокама қилинди:
- жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари, шарт-шароитлари;
- маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олишга доир галдаги вазифалар, шу жумладан:
-содир этилаётган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш;
-оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олишга доир профилактик тадбирларни кучайтириш;
-вилоят ҳудудида содир этилаётган жиноятларнинг "Маҳаллабай" ҳамда "соҳабай" муҳокамасини ташкил этиш;
-қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш, очилмаган жиноятларни фош этиш, олди олиниши мумкин бўлган жиноятларнинг профилактикасини амалга ошириш;
-"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 50 кунлик" махсус профилактик тадбирлари доирасидаги ишларни жадаллаштириш;
- тергов сифатини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қонунийликни таъминлаш;
- 102 қисқа рақамига, ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига, шунингдек, ўтказилаётган сайёр қабулларда келиб тушаётган мурожаат, ариза ва хабарларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;
-жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, шу жумладан "қизил" ва "сариқ" маҳаллаларда тезкор ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириш орқали «яшил» тоифали маҳаллалар сонини ошириш;
-илгари судланганлар, профилактик ва Пробация ҳисобида турувчи, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан манзилли ишлаш;
-яшаш, ишлаш, ўқиш ёки бошқа сабаблар билан узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар билан ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш;
-ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олишга доир тарғибот тадбирларини кучайтириш, уйма-уй юриб тушунтириш ишларини олиб бориш;
-«Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасида ўтказилаётган тезкор ҳамда профилактик тадбирлар суръатини ошириш, фуқароларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишига чек қўйиш;
-хизмат интизоми ҳамда қонунийликни таъминлаш, коррупциоген ҳолатларга йўл қўймаслик каби масалалар кўриб чиқилиб, ҳафта давомида республикамиз ҳамда вилоят ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ содир этилган салбий ҳолатлар юзасидан маълумотлар берилди.
Тезкор йиғилишда ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилган иш натижалари бирма-бир муҳокама қилинди ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди.
Якунда, кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти ва шахсий таркибга аниқ топшириқлар берилиб, йил якунига мўлжалланган йўл хариталарининг ижроси алоҳида назоратга олинди.