4 Декабр 2024 йил 1884

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон туманида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча вилоят 3-сектори раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ташаббуси билан туманнинг бир неча маҳаллаларида бир вақтнинг ўзида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган эди.

Бугун ҳам ушбу манзилли ишларнинг мантиқий давоми сифатида яна 4 та маҳалла, жумладан, Янгиқишлоқ, Неккиши, Читгарон ва Жилвон маҳаллаларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Дастлаб, туман марказий футбол ўйингоҳи олд майдонида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳамда ИИВ ЖХД бошлиғининг ўринбосари Пробация хизмати бошлиғи полковник Шароф Ураловлар томонидан тадбирга жалб этилган куч воситалар иштирокида кенгайтирилган йўриқнома ўтказилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу маҳаллаларда соат 08:00 дан бошлаб бир вақтнинг ўзида қуйидаги тадбирлар бошлаб юборилди, жумладан:

- аҳолининн мавжуд муаммоларини аниқлаш юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида сайёр қабул;

- озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси;

- туманда фаолият олиб бораётган корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда, айниқса мазкур маҳаллаларга ёндош тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси;

- вилоят ҳамда туман соғлиқни сақлаш муассасаларининг малакали ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик;

- маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида Она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида вилоят ички ишлар органлари тасарруфидаги махсус техникалар ва қурол-яроқларнинг кўргазмали намойиши;

- аҳолига байрам кайфиятини улашиш мақсадида туман ҳокимлиги Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари иштирокида кўнгилочар концерт дастурлари ташкиллаштирилди.

Шунингдек, “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонларига уйма-уй борилиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва зарурий муолажалар қилиниб, дори-дармонлар тарқатилди.

Бундай тадбирлар тасдиқланган график асосида вилоят 3-секторига қарашли барча маҳаллаларда тизимли равишда амалга оширилади.

Кўзланган мақсад эса аҳолининг мавжуд муаммоларига ечим топиш, уларнинг фаровон турмуш тарзини таъминлашдир.

Text to speech