Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида келгуси 2025 йилда вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган йўл харитасининг дастлабки муҳокамаси ўтказилди
Муҳокамада бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосарлари ҳамда бошқа мутахассис ходимлар иштирок этди.
Дастлаб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Бекзод Улуғбеков, Бухоро вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларида фуқаролар хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ҳар қандай турдаги йўл транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш, йўл инфратузилмаси ҳамда ўтказувчанлигини тубдан яхшилаш борасида 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга оид ишлаб чиқилган йўл харитаси юзасидан ахборот берди.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, тааллуқли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларнинг субъекти бўлган шахслар билан "фуқаробай", "маҳаллабай" тизим ҳамда квадрат усули асосида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда фаолият олиб боришнинг қонунда белгилаб берилган механизмларидан унумли фойдаланишнинг энг содда тизимини ишлаб чиқиш борасида топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.