Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Пресс-тур ўтказилиши тўғрисида эълон қилади
Бухоро вилояти 3-секторига қарашли Шофиркон туманининг "Қуйи- Чуқурак" маҳалласида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
"8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни" муносабати билан жорий йилнинг 4 декабрь куни янгича қиёфа касб этган ушбу маҳалланинг очилиш маросими ўтказилади.
Мазкур маҳаллада амалга оширилган ишларни ҳамда ташкиллаштирилган тадбирларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларнинг расмий саҳифалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати томонидан "Пресс-тур" ташкиллаштирилмоқда.Мазкур "Пресс-тур"га вилоятимизда фаолият олиб бораётган барча Оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар, Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими аъзоларини таклиф этамиз.
???? П/с: "Пресс-тур" иштирокчиларини манзилга олиб бориш учун вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан махсус кузатув остида транспорт ташкил этилган бўлиб, автобус соат 8.30 да вилоят ИИБ нинг 2-биноси олдидан жўнаб кетади.