9 Декабр 2024 йил 1443

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида йил якунлари ҳамда 2025 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифаларга бағишланган кенгайтирилган таркибдаги тезкор йиғилиш ўтказилди

Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, видеоконференцалоқа тизими орқали ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ҳамда барча шахсий таркиб иштирокида ўтказилган танқидий-таҳлилий муҳокама йиғилишида қуйидаги масалалар:

- вилоятда жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар содир этилган ҳамда аниқланган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига омил бўлган сабаб ҳамда шарт-шароитлар;

- жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида изчиллик билан давом эттирилаётган кенг кўламдаги "Хавфсиз ҳудуд долзарб 50 кунлик" тезкор ҳамда профилактик тадбирларининг натижалари ҳамда бу борада жойларда йўл қўйилган тизимли камчиликлар;

- муқаддам судланганлар, пробация назорати остида, ички ишлар органлари ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг ҳисобида турувчи шахслар билан олиб борилаётган тезкор, профилактик ҳамда ҳамкорликдаги манзилли ишлар;

- жиноят, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ҳодисалар хусусида 102 махсус автоматлаштирилган тизими орқали келиб тушаётган хабарлар, ариза ва бошқа мурожаатлар билан ишлаш, бунда, оила турмуш доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни тезкорлик билан сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар ҳамда фаоллар иштирокида жойига чиқиб муҳокама қилиш;

- вояга етмаганлар, ёшлар ва аёллар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида, айниқса, узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари, қаровсиз қолган вояга етмаган фарзандлари  билан манзилли профилактик тадбирларни кучайтириш;

- "E material" электрон тизимига жойланган материаллар бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарорлар қабул қилиниши ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;

- содир этилаётган жиноятларнинг "маҳаллабай" ҳамда "соҳабай" муҳокамасини ташкил этиш;

- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиясига аъзо идоралар масъуллари билан ҳамкорликда олди олиниши мумкин бўлган жиноятларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббуси билан аниқланадиган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни тайёргарлик жараёнидаёқ аниқлаш борасидаги тезкор қидирув тадбирларни самарали ташкил этиш;

- қидирув эълон қилинган шахсларни ушлаш ҳамда мавҳум ҳолатда содир этилган жиноятларни фош этиш чораларини кўриш орқали жавобгарликнинг муқарралигини таъминлаш ҳамда бедарак йўқолганларни топиш;

- бунда асосан, гиёҳванд ҳамда психотроп моддалар, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши, табиий газ ҳамда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлашга доир манзилли, тезкор ҳамда профилактик тадбирлар суръатини ошириш;

- тергов сифатини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қонунийликни таъминлаш;

- махсус муассасаларда сақланаётган шахслар билан олиб борилаётган профилактик ишларни кучайтириш, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш;

- вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон, Ғиждувон, Вобкент туманлари ҳамда шаҳар ва туманларнинг 3-секторларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш борасидаги ишларни кучайтириш, бунда ҳар бир белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш;

- ўтказилаётган шахсий, сайёр ҳамда оммавий қабулларда келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, ҳал этиш ёки натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;

- маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини экиб боғлар яратиш, ижтимоий соҳа объектлари (умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пункти ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини бинолари) нинг  қиш мавсумида бирор бир муаммога дуч келмаслигини олдини олишга доир кундалик назоратни уўрнатиш;

- ҳудудларда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, камералаштириш, яшил энергия манбалари, хусусан қуёш панелларини ўрнатиш ва унинг афзалликлари юзасидан корхона, ташкилот ва муассасалар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, аҳоли хонадонларида тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириш билан бирга, аниқ режа асосида манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;

- ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида, тааллуқли мутасадди идоралар вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини кундалик давом эттириш;

-вилоят ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар, хусусан, яқинлашиб келаётган "Янги йил" тантаналари вақтида, байрам арчаси ўрнатиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатлар ва кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олишга доир бажарилиши лозим бўлган манзилли ишларни амалга ошириш;

- шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизоми ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай коррупциоген ҳолатларга чек қўйиш, бундай салбий ҳолатларни олдини олишга доир манзилли ишларни кучайтириш;

- кундалик хизматни олиб боришга жалб этилган ходимларнинг ўз вазифаларини бажаришга лаёқатини ўрганиш борасидаги ишларни кучайтириб, кундалик йўриқномаларни сифатли ўтказиш, шахсий таркибнинг жанговар шайлиги, ҳушёрлик ҳамда огоҳликни кучайтирган ҳолда хизмат олиб боришларини таъминлаш масалалари бирма бир муҳокама қилинди.

Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, энг аввало муқаддам белгилаб олинган йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бекаму кўст бажариш, шунингдек, ҳар бир маҳалла, ҳуқуқ-тартибот масканлари, ҳудудий ички ишлар бўлинмалари, шаҳар-туман ички ишлар органлари, соҳавий хизматлар ҳамда мустақил бошқармалар кесимида 5 йиллик танқидий-таҳлилилий маълумотлар асосида келгуси 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг йўл хариталарини ишлаб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ўз сўзи якунида, “интизом, фидойилик ва ҳалоллик билан иш самарадорлигига эришиш мумкинлигини, қатъий тартиб-интизом ҳар қандай тоифадаги раҳбарнинг ўзида бўлиши ва у қўл остидаги шахсий таркибга шахсий намуна кўрсатиши лозим”лигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва берилган барча топшириқларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech