Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида навбатдаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди
Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда қуйидаги масалалар:
- 2024 йил учун очилган номенклатура йиғма жилдларини соҳавий хизматлар ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари кесимида қайта кўрикдан ўтказиб, белгиланган тартибда тайёрлаб топшириш ва янгиларини очиш;
- ички ишлар органлари ихтиёрида бўлган махсус воситаларни тафтишдан ўтказиб, таъминотни яхшилашга доир таклиф тайёрлаш;
- вилоят ички ишлар органларида мавжуд бўлган бўш лавозимларни муносиб кадрлар билан жамлаш юзасидан тайёрланаётган шахсий таркиб бўйича буйруқ лойиҳасига таклифлар бериш;
- 2025 йилда вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган йўл хариталарини ҳар бир маҳалла, ҳудудий ички ишлар органлари бўлинма ва бўлимлар, шаҳар-туманлар, соҳавий хизматлар кесимида тайёрлаш ишларини якунлаш;
- пиротехника воситаларининг вилоятимизга ноқонуний кириб келиши ва олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларни аниқлашга қаратилган тезкор ҳамда профилактик тадбирларни жадаллаштириш;
- қидирув эълон қилинган шахсларни ушлаш, мавҳум ҳолатда содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда бедарак йўқолганларни топиш борасида олиб борилаётган тезкор тадбирларни кучайтириш;
- олди олиниши мумкин бўлган, оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни барвақт олдини олишга доир манзилли ишларни, ижтимоий профилактик тадбирларни алоҳида назоратга олиш;
-"E material" электрон тизимига жойланган материаллар бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарорлар қабул қилиниши ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
-жиноят аломатлари яққол намоён бўлган ҳолатлар юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларини сифатли ўтказиб, қонуний қарор қабул қилиш;
-аёллар, ёшлар ва вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишга доир белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси;
-муқаддам судланганлар, профилактик, пробация ҳисобида турувчи шахслар билан манзилли профилактик тадбирларни кучайтириш;
- узоқ муддатга кетган, қайтиб келганлар, уларнинг оила аъзолари ва вояга етмаган фарзандлари билан ишлаш бўйича муқаддам берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;
-вилоят ички ишлар органларининг барча соҳаларини рақамлаштириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича аниқ таклифларга асосланган лойиҳаларни тақдимот қилиш;
- вилоят ИИБ ЙҲХБ маъмурий биноси базасида қурилаётган тезкор бошқарув марказида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ишларини жадаллаштириш;
-вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент туманлари, ҳамда шаҳар туманларнинг 3-секторига қарашли маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларига ечим топиш;
- аҳолини яқинлашиб келаётган "Янги йил" байрами кунларида сифатли озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида марказдан тортиб, олис қишлоқ ва овулларгача арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;
- вилоят ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар, хусусан, яқинлашиб келаётган "Янги йил" тантаналари вақтида, байрам арчаси ўрнатиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатлар ва кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олишга доир бажарилиши лозим бўлган вазифалар бирма-бир муҳокама қилинди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижро ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, ҳар бир топшириқни белгилаб берилган санада бажариб ахборот бериш, бунда раҳбарлар қўл остидаги шахсий таркибнинг кундалик вазифаларини тўғри тақсимлаган ҳолда назорат қилиши, йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган белгилаб берилган вазифаларни бекаму-кўст бажариши қатъий талаб қилинди.