3 Август 2024 йил 1543

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида “Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор” мавзусида навбатдаги маънавий маърифий машғулот ўтказилди

Маърифат дарсида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этишди.

Мавзу юзасидан ИИВ Бухоро академик лицейи ҳуқуқий ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Бахромов Бехруз маъруза қилди.

Машғулот давомида нутқ сўзлаган Бошқарма бошлиғи ўз сўзида сайлов жараёни муҳим сиёсий тадбир эканлигини алоҳида таъкидлаб, ички ишлар органлари ходимларининг сайлов тўғрисидаги билим ва кўникмаларини оширишлари ва ўз билимларини мустаҳкамлаб боришлари зарурлигини таъкидлади.

Машғулот давомида ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз берган янгиликлар шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шунингдек, шахсий таркиб томонидан хизмат интизоми ва қонун талабларига риоя қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таъмагирлик ва порахўрликка йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар берилди.

Маърифат дарси якунида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.

Text to speech