Бухоро вилояти ички ишлар органларининг йил якунига қадар амалга ошириши лозим бўлган долзарб вазифалари белгилаб олинди
Бугун эрта тонгдан, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигида кенгайтирилган тезкор йиғилиш ўтказилди.
Видеоконференцалоқа тизими асосида ўтказилган ушбу йиғилишда, Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар ва ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ҳамда барча шахсий таркиб иштирок этди.
Жорий йилнинг якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар кўриб чиқилган тезкор йиғилишда қуйидаги асосий масалалар бирма бир муҳокама қилинди.
Энг аввало, жойларда хизматни кучайтирилган ҳамда тизимли равишда ташкил этиш, хизмат ва ижро интизоми ҳамда махфийлик тартибига қатъий риоя қилиш, шу жумладан:
- жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ўтказилаётган "Хавфсиз ҳудуд долзарб 50 кунлик" профилактик тадбирларини жадаллаштириш, бунда айниқса оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олишга доир профилактик тадбирларни кучайтириш;
- муқаддам судланган, профилактика ҳамда пробация назоратида турган шахслар билан амалга оширилаётган манзилли тадбирларни янада жадаллаштириш;
- ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларга доир келиб тушаётган ариза ва хабарлар юзасидан суриштирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатларини сифатли ўтказиб, энг қисқа муддатларда қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;
- қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш, очилмаган жиноятларни фош этиш, олди олиниши мумкин бўлган жиноятларнинг профилактикасини кучайтириш;
- жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, шу жумладан "қизил" ва "сариқ" маҳаллаларда тезкор ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириш орқали «яшил» тоифали маҳаллалар сонини ошириш;
- яшаш, ишлаш, ўқиш ёки бошқа сабаблар билан узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган ёки қайтиб келган фуқаролар билан манзилли ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш;
- ҳудудларда содир этилган жиноятларни жойига бориб "маҳаллабай" ёки "соҳабай" муҳокама қилинишини ташкил этиш;
- "E material" электрон тизимига жойланган материаллар бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарорлар қабул қилинишини ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
- тергов сифатини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қонунийликни таъминлаш;
- жиноятларни ҳисобдан яшириш билан боғлиқ салбий ҳолатларга йўл қўймаслик;
- кундузги ҳамда тунги патруллик гуруҳларининг йўналишларини кундалик қарорлар асосида криминоген вазиятдан келиб чиқиб ўзгартириб бориш;
-"Ходимбай" тизими асосида ходимларнинг мавжуд муаммолари, оилавий шароитларини ўрганиш;
- шахсий таркиб устидан кундалик назоратни кучайтириб, хизмат интизоми ҳамда қонунийликни таъминлаш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган интизом бузилиши билан боғлиқ ҳолатларга қарши манзилли ҳамда кескин чоралар кўриш, таъмагирлик ҳамда бошқа коррупциоген ҳолатларга йўл қўймаслик каби масалалар бирма бир таҳлилий муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган ҳар-бир масала юзасидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.