9 Декабр 2023 йил 1121

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ғиждувон туманида жиноятчилиги олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди

Бугун, 9 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник М.Ю.Миралимов Ғиждувон туманида бўлиб, маҳаллаларда жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, туман ҳудудидаги жиноятчилик кўрсаткичлари юқори бўлган, криминоген вазияти оғир, “қизил” тоифадаги маҳаллаларда амалга оширилган иш натижалари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказди.

Муҳокамада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлаётган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Бошқарма бошлиғи маҳаллаларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлашнинг замонавий услубларини қўллашга доир алоҳида топшириқлар берди.

Шунингдек, келгусида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида, 10-сонли қўшма қарор талабларидан келиб чиқиб "қизил"тоифадаги маҳаллаларда "хонадонбай", "оилабай" ва "фуқаробай" тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов туман ИИБ масъул ходимларининг ҳар бирига ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлигини, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлишлари юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Text to speech