Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Қурбон ҳайити байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган тезкор йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, вилоят ҳокими ўринбосари, ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси, ФВБ, Миллий гвардия бошқармаси бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари, шунингдек, тааллуқли идоралар мутасаддилари иштирок этишди.
Қурбон ҳайити байрами тадбирларини ташкил этиш бўйича зарур бўлган барча ташкилий, тезкор ҳамда профилактик чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ушбу муҳим оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида хавфсизликни юқори даражада таъминлаш, одамлар тўпланадиган жоме масжидлари атрофида жамоат тартибини сақлаш, содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олиниб, ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.