24 Август 2024 йил 1074

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов вилоят 3 сектори ҳудудига қарашли Ғиждувон туманида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳудудларда бўлиб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ечим топиш, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг кўлами билан танишмоқда.

Бошқарма бошлиғининг бу борадаги навбатдаги ўрганишлари Ғиждувон туманида бўлиб ўтди.

Туманнинг "Чорсу" маҳалласида жойлашган 1 сонли умумий ўрта таълим мактаби олдидаги кўприк таъмирталаб ҳолатга келган эди.

Ҳозирги кунда ушбу кўприк Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан таъмирланмоқда.

Қурилиш жараёнини бевосита кўздан кечирган бошқарма бошлиғи ушбу кўприкни тез суратда ва юқори сифат даражасида қуриб маҳалла аҳолиси фойдаланиши учун топшириш зарурлиги борасида кўрсатмалар берди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон туманидаги ўрганишлари давомида "Қорахони" маҳалласи ҳамда туман 3 сектори штаби биноларнинг қурилиш жараёнини ҳам кўздан кечирди.

Бошқарма бошлиғи ўз сўзида, ҳудудларга амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари суратини ошириш, энг асосийси янгидан қад ростлаётган иншоотларни замон талаблари асосида, маҳалла вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолиси фойдаланиши учун қулай тарзда тез ва юқори сифат асосида қуриб фойдаланишга топшириш зарурлиги борасида масъулларга манзилли топшириқлар берди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech