10 Феврал 2024 йил 1419

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида ЙҲХБ ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда содир этилган хизмат интизоми ва қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар шунингдек, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан таҳлилий-танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди

Муҳокамада бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Уктам Аскаров, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти ҳамда бошқарма аппарати ходимлари иштирок этдишди.

Дастлаб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Бекзод Улуғбеков Бухоро вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш юзасидан ахборот берди.

Бунда, тасдиқланган режалар асосида иш олиб бориш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда барча бир ёқадан бош чиқариб раҳбарлардан тортиб охирги инспекторгача кучайтирилган тартибда хизмат фаолиятини олиб бориш тўғрисида ва вилоятда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларига ҳар бир йўл патруль хизмати ходими масъул эканлиги шунингдек "маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича ҳам уюшқоқлик билан фаолият олиб бориш кераклиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳудудида намунали ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, тизимда мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш ва самарали хизматни ташкил этиш борасида масъулларга манзиллари аниқ топшириқлар берилди.

Text to speech