10 Феврал 2024 йил 1431

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Бухоро шаҳрининг "Мухтор Ашрафий" маҳалласида жиноятчиликнинг навбатдаги "маҳаллабай" муҳокамаси ўтказилди

Муҳокамада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлаётган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилди.

Маҳаллада келгусида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида, "хонадонбай", "оилабай" ва "фуқаробай" тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари, корхона ва ташкилот ҳамда маҳаллалар масъулларига жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган ижтимоий профилактик чора-тадбирлар юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, маҳалладаги муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами билан тизимли иш олиб бориш кераклиги тўғрисида топшириқлар берилди.

Text to speech