Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов иштирокида Бухоро туманида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган иқтисодиёт соҳасидаги фирибгарлик жиноятлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Муҳокама йиғилишида туман сектор раҳбарлари, иқтисодий комплекс ва банклар масъул раҳбарлари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Бунда, туман прокурори Карим Икрамов сўзга чиқиб, жорий йилнинг январь ойи ҳамда февраль ойининг ўн кунлигида туманда айнан иқтисодий комплекс масъул ходимлари томонидан содир этилган турли жиноятлар, айниқса фирибгарлик ҳолатлари, ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, сабаб бўлган шарт-шароитилар хусусида батафсил маълумот бериб, мазкур турдаги жиноятларни олдини олиш борасида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов сўзга чиқиб, муҳокамада иштирок этаётган мутасаддиларнинг масъулиятини янада ошириш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган тезкор ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириш, назорат тимини янада шаффоф қилиш, шунингдек, айнан иқтисодий комплекс масъул ходимлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган мазкур турдаги жиноятларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш борасидаги ўзининг бир қатор тавсия ҳамда таклифларини билдирди.
Бу каби манзилли профилактик тадбирлар вилоятнинг бошқа барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.