12 Феврал 2024 йил 1499

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида "Психологик ва социологик хизмат кўрсатиш" илмий-тадқиқот маркази фаолиятини рақамлаштириш масаласи муҳокама қилинди

Аввал хабар берганимиздекБухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бухоро давлат университети ўртасида “Вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар орасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” хусусида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига кўра "Психологик ва социологик хизмат кўрсатиш" илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган эди.

Ўтган давр мобайнида ушбу марказ томонидан вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида ҳамкорликдаги кенг қамровли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб муқаддам судланган, профилактик ҳамда пробация ҳисобларида турган хотин-қизлар, ёшлар ва вояга етмаганларга ҳуқуқий, ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди.

Вояга етмаганлар ва ёшлар, шунингдек, аёллар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг сабаб-оқибатларини илмий-амалий тадқиқ этилиб, жиноятларни келтириб чиқарувчи омиллар социал-психологик жиҳатдан бирма-бир ўрганилди.

Шунингдек, вояга етмаганлар, хотин-қизлар билан турли учрашувлар ташкил этилиб, малакали психолог мутахассислар томонидан ҳар бир тоифадаги шахс билан индивидуал суҳбатлар олиб борилди. Содир этилган жиноятлар ва уларнинг сабаб-оқибатлари батафсил таҳлил қилиниб, ҳар бир шахсга малакали мутахассислар томонидан ижтимоий-психологик хизматлар кўрсатилди.

Бугунги ахборот технологиялари асрида ҳар бир соҳа ривожи рақамли технологиялар билан ўлчанади.

Шундан келиб чиқиб, Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда, университет мутахассис ходимлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда “Таҳлилий тадқиқот” марказининг фаолиятини рақамлаштириш, яъни электрон платформа яратилади.

Бугун, 12 февраль куни Бухоро давлат университетида ўтказилган йиғилишда ушбу электрон платформанинг ишлаш механизмлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов, Бухоро давлат университети ректори Обиждон Ҳамидов, ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда профессор ўқитувчилар иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар фаолияти йўлга қўйилаётган янги электрон платформанинг афзалликлари, ишлаш механизмлари хусусида маълумотлар тақдим этишди.

Бошқарма бошлиғи “Таҳлилий тадқиқот” марказининг фаолиятини рақамлаштириш борасида ўзининг тегишли тавсиялари бериб, ушбу тизимни тез фурсатда ишга тушириш кераклиги борасида манзиллари аниқ топшириқлар берди.

Якунда келгусида амалга ошириладиган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech