Бухоро вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқий, касбий ва жанговар тайёргарлиги ошириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 20 январьдаги 10-сон қарорига асосан вилоят ички ишлар органларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимларини ҳуқуқий, касбий ва жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.
Унда очиқлик шароитида хизматни қандай олиб бориш, ички ишлар органлари va жамоатчилик назорати субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги қандай бўлиши кераклиги, ахборот тарқатиш жараёнида қандай ҳуқуқ va мажбуриятлар мавжудлиги, нопок жамоатчилик вакилларидан қандай ҳимояланиш кераклиги хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, хизмат жараёнида юқори зўриқишлар, стрессли вазиятлар, хизмат фаолияти давомида фуқаролар билан муомала маданиятига риоя қилиш юзасидан ҳам тушунчалар берилиб, хизмат интизоми va қонунийликка риоя қилиш борасида зарурий кўрсатмалар берилди.
Машғулотларда кундалик хизматда ҳамда жанговар вазиятларда қўлланиладиган махсус воситалар характеристикаси, уларни қўллаш тартиби, шунингдек махсус транспорт воситалари ва ўқотар қуроллар, зарарсизлантириш қурилмалари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
Шунингдек, "Калашников" автомати ва "Макаров" пистолетларининг тактик техник хусусиятларини ўргатиш, ушбу қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича малакаларини ошириш, шунингдек якуний синовлар қабул қилиш бўйича амалий ўқув машғулотлари олиб борилди.
Ходимларнинг ҳуқуқий касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув-амалий курслари якуни бўйича синовлар қабул қилинади.