Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ИИБ Кадрларни тайёрлаш марказида бўлди
Бугун, 15-февраль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейида жойлашган Кадрларни тайёрлаш марказига ташриф буюрди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 20 январьдаги 10-сон қарорига асосан вилоят ички ишлар органларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ходимларини ҳуқуқий, касбий ва жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.
Бошқарма бошлиғи олиб борилаётган ўқув машғулотларида қатнашаётган ходимлар билан суҳбатлашиб, ҳуқуқий, касбий ва жанговар тайёргарликни ошириш бўйича ўзининг тавсияларини берди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи антропометрик кўрсаткичлари юқори бўлган ходимларнинг билим савиясини аниқлаш мақсадида ўтказилаётган аттестация жараёнини ҳам кўздан кечирди.
Бошқарма бошлиғи ходимлар билан суҳбатда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, доимий спорт билан шуғулланиш профессионал фаолиятни мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Ўрганишлар доирасида полковник Миражамол Миралимов ИИВ Бухоро академик лицейи яратилган шароитларни кўздан кечириб, дарс жараёнларида қатнаётган ўқувчилар билан суҳбат олиб борди.
Бунда, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар хусусида тўхталиб, улар бу имкониятлардан тўлақонли фойдаланиб келажакда ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган кадрлар бўлиб етишишлари зарурлиги таъкидланди.
Бошқарма бошлиғи шу куни ИИВ Бухоро академик лицейида жойлашган, вилоят ички ишлар органларининг шонли тарихи акс этган "Жасорат" тарихий музейи фаолиятини ҳам ўрганди.