22 Феврал 2024 йил 2421

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Бухоро шаҳридаги касб-ҳунар мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида учрашув ўтказди

Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан бошқа тааллуқли ташкилотлар масъуллари билан ҳамкорликда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш улар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик йўлига киришларини олдини олиш борасида кенг кўламли тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Бошқарма бошлиғи бошчилигида ўтказилган учрашув бу борадаги ишларнинг узвий давоми бўлди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи мамлакатимиз келажагини белгилашда шижоатли, қатъий, мақсадни аниқ қўйиб, шу асосда ҳаракат қилаётган ёшларнинг ўрни катта эканлигини алоҳида таъкидлаб, келажак эгаларининг баркамол бўлиб вояга етиши, илму фан, замонавий техника ва технологияларни пухта эгаллаши, давр талаблари асосида таълим ва тарбия олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун яратилаётган шароитлар хусусида сўз юритди.

Тадбирда шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар, вояга етмаганларни тарбиялаш ҳамда уларга таълим бериш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаётган ота-оналарга нисбатан қўлланилган қонуний чоралар ҳақида маълумотлар берилиб, ёшларга дарсларга ўз вақтида қатнашиб, билимларни пухта эгаллашлари керак алоҳида таъкидланди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигидаги бу каби учрашувлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech