7 Март 2024 йил 2447

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида Шофиркон туманини ижтимоий ривожлантириш ҳамда маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган ободонлаштириш ишлари юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Муҳокама йиғилишида туман сектор раҳбарлари, вилоят 3 сектор штаби аъзолари, тегишли ташкилот ва корхоналар масъуллари ҳамда маҳаллалар "еттилик" вакиллари иштирок этишди.

Бошқарма бошлиғи “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман ҳудудидаги автомобиль йўллари ёқалари, дала четлари, ижтимоий соҳа объектлари, хизмат кўрсатиш ташкилотлари, маҳаллалардаги хонадонларнинг ерларига тупроқ ва иқлим шароитига мос келувчи мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш кераклиги борасида алоҳида кўрсатмалар берди.

Тегишли ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириб, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, бевосита маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар, билан учрашиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва маҳаллалардаги ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўриш, маҳаллаларда керакли техника ва ишчи кучини жалб қилиб, йўлларни текислаш, ариқ-зовурларни тартибга келтириш, ён-атрофни ободонлаштириш каби ишларни ҳам амалга ошириш юзасидан масъулларга манзиллари аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, Шофиркон тумани ҳудудида ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган "Андижон тажрибаси"ни жорий этиш юзасидан бажариладиган кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech