11 Июл 2024 йил 1073

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигида Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Конвой гуруҳи ходимлари ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида муҳокама йиғилиши ўтказилди

Муҳокамада дастлаб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланиб, йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Танқидий тарзда ўтган йиғилишда, айнан ушбу соҳа ходимлари томонидан конвой тадбирларини ташкил этиш даврида йўл қўйилган қўпол хато ва камчиликлар бирма бир муҳокама қилиниб, бир қатор масъул раҳбарлар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралар кўрилиши тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Келгусида мазкур соҳа фаолиятини ва ушбу бўлимда хизмат қилаётган шахсий таркибнинг иш самарадорлигини ошириш, ходимларнинг кундалик хизмат фаолияти, уларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари устидан идоравий назоратни кучайтириш борасида аниқ чора тадбирлар белгилаб олинди.

Жараёнда ходимларга хизмат интизомига ҳамда қонунчиликка риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, хизмат вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, хизмат мобайнида порахўрлик ва таъмирчилик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизматга совуққонлик билан қараган, ваколат доирасидан четга чиққан ходимларга қатъий чора кўрилиши алоҳида таъкидланди.

Бошқарма бошлиғи бошчилигидаги бу каби муҳокама йиғилишлари барча соҳавий хизматлар кесимида давом эттирилмоқда.

Text to speech