14 Декабр 2023 йил 1868

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигидаги масъуллар томонидан Ғиждувон туманида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, қиш мавсумини беталафот ўтказиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди

Бунда, ижтимоий объектлар, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, туман марказий шифохонаси, оилавий шифокорлик пунктларидаги қозонхоналарнинг созлиги ва юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари бошчилигидаги масъуллар томонидан криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар ҳам ўрганилди.

Маҳаллаларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берилди.

Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги бу каби ўрганишлар Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech