4 Июн 2024 йил 876

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Пробация бўлими фаолияти билан танишди

Бугун,Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими фаолиятини ҳам ўрганди.

Бошқарма бошлиғи Пробация бўлимида олиб борилган ўрганишлар давомида дастлаб, маъмурий бинода ходимлар ҳамда назорат остидаги шахслар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Жараёнда, ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, шунингдек, назорат остидаги шахсларнинг қайта жиноят содир этишларини олдини олиш, мустақил тайёргарлик асосида ходимларнинг ўз устида мунтазам ишлаши, замонавий билим ва малака кўникмаларини эгаллаши, жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражасини ошириб бориши юзасидан топшириқлар берди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг бу каби ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech