11 Июн 2024 йил 1633

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Шофиркон туманининг Шибирғон маҳалласида ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалиётга жорий этилган аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми, бугун марказдан тортиб олис қишлоғу овулларда яшаётган юртдошларимизнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ечимига хизмат қилмоқда. Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳудудларда бўлиб, бевосита ҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш, уларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқда.

Бошқарма бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Шофиркон туманининг Шибирғон маҳалласи аҳолиси билан ўтказилди.

Вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, тааллуқли идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган юзма-юз мулоқотда 10 нафар фуқароларнинг 15 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари бирма бир кўриб чиқилди.

Бунда, ҳудудий ички ишлар органлари фаолиятига доир, шу билан бирга сектор фаолияти билан боғлиқ, шу жумладан, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни кенгайтиришда амалий ёрдам бериш, яроқсиз сим ёғочларни янгилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва шағаллаштириш масалаларлари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ҳал этилди.

Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун муддат талаб қилган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Албатта, бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборатдир.

Text to speech