Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон туманидаги Нодирабегим маҳалласи "еттилиги" фаолиятини ўрганди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов вилоят 3-сектор ҳудудига қарашли Ғиждувон туманининг Нодирабегим маҳалласида бўлди.
Бугунги кунда Нодирабегим маҳалласида 3517 нафар аҳоли истиқомат қилади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ушбу маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаганлиги сабабли маҳалла "яшил" тоифага киритилган.
Бошқарма бошлиғи туман сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла "еттилиги" вакиллари билан бўлган суҳбатда маҳалла ҳудудида ободлик ва саранжомликни таъминлаш, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни «хонадонбай», «оилабай» ва «фуқаробай» тизими асосида ўрганиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўриш борасида тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида маҳалла "еттилиги" вакиллари томонидан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар суръатини янада ошириш борасида ҳам кўрсатмалар берди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг ҳудудларни ўрганиш ишлари давом этади.