Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида вилоят ҳудудида жиноятчиликка қарши кескин курашиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Муҳокама йиғилишида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этдилар.
Жараёнда, дастлаб вилоят ҳудудидаги жиноятчилик салмоғи ошган оғир тоифадаги маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, йўл қўйилаётган камчиликлар бирма-бир таҳлил қилинди.
Бошқарма бошлиғи ҳудудларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши кескин ва муросасиз кураш олиб бориш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, жиноятчиликни жиловлашда рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш мақсадида ҳудудларни камералаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва такомиллаштириш борасида қўшимча топшириқлар берди.
Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси 102 электрон тизимига келиб тушаётган ариза ва хабарлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида янгича ёндашув асосида ташкил этилиши кутилаётган идоралараро ишчи гуруҳ фаолияти лойихалари билан танишиб, бу борада ҳамкор ташкилотлар вакилларининг масъулиятини ошириш юзасидан ҳам кўрсатмалар бериб ўтди.
Шу билан бирга "фуқаробай" ишлаш тизими асосида содир этилаётган оғир ва ўта ўғир жиноятларнинг асл сабаблари, унга туртки бўлган омиллар, мавжуд камчиликларни бирма бир таҳлил қилиб, илмий ёндашув асосида аниқ ва манзилли чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этиш, бу турдаги жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш борасида масъулларга манзилли вазифалар белгилаб берилди.