13 Июл 2024 йил 956

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Ички ишлар органлари ходимларининг имижини шакллантиришда хорижий тажрибанинг аҳамияти” мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди

Мавзу юзасидан Бухоро давлат университети хорижий тиллар факультети доценти, ПҳД Аҳмедова Меҳринигор Баҳодировна маъруза қилди.

Машғулот давомида ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларида юз берган янгиликлар шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шунингдек, тадбирда хизмат интизоми ва қонун талабларига риоя қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тамагирлик ва порахўрликка йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар берилди.

ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан ходимларга республикада содир этилган ҳолатлар тўғрисида қисқача маълумот берилди.

Ўтказилган машғулот якунида узоқ йиллар ички ишлар органлари тизимида самарали меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган истеъфодаги подполковник Ҳафизов Содиқ Рахимович томонидан ходимларга ўз ҳаёт йўллари тўғрисида ибратли маълумотлар берилди.

Text to speech