Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бир неча масалаларга бағишланган навбатдаги ҳафтанома йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хор бўлиб ижро этишдан бошланган видеоконференция алоқа тизими асосида ўтказилган тезкор йиғилишда вилоят студиясидан Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва шахсий таркиб, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг тўлиқ шахсий таркиби иштирок этди.
Дастлаб, маънавият ва маърифат дарси доирасида ”Манфаатлар ўчоғи - коррупция ўчоғи” мавзусида маъруза қилинди. Шундан сўнг:
-жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларга нисбатан қонуний қарорлар қабул қилиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар;
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши билан ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар;
-шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари бирма-бир муҳокама қилинди.
Кўтарилган ҳар бир масала бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилиб, уларнинг ижроси ва натижаси мутасадди раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги асосида назоратга олинди.