Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ИИВ Бухоро Академик лицейида ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитлар билан танишди
Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов Ички ишлар вазирли Бухоро Академик лицейида бўлиб, таълим муассасасида ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароитларни ўрганди.
Бошқарма бошлиғи ўрганишлари доирасида дастлаб, вилоят ички ишлар органларининг шонли тарихи акс этган "Жасорат" тарихий музейида бўлиб, бу ердаги экспонатлар билан танишиб, музейни янада бойитиш борасида ўзининг тавсияларини берди.
Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи лицейда таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Жараёнда Бухорои шариф ўзининг буюк алломалари, билимли, илмли инсонлари билан машҳур еканлигини алоҳида эътироф этиб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилаётган кенг кўламли имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ўқувчилар ушбу улуғ алломаларнинг ҳақиқий давомчилари бўлиб етишишлари кераклигини алоҳида таъкидлади.
Таълим даргоҳи раҳбарияти ва ўқитувчиларига замонавий ўқитиш усулларини жорий қилган ҳолда, ўқувчиларнинг билим кўникмаларини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қўшимча тўгаракларга жалб қилиш кераклиги борасида топшириқлар берди.