Бухоро вилояти ички ишлар органларига бириктирилган қоракўллик уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг «Волейбол» тури бўйича Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди
Юртимизда «Волейбол» спорт турини ривожлантириш ва ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Волейбол Федерациясига Ички ишлар вазири раҳбар этиб тайинланганликлари, ушбу соҳа ривожи учун дадил қадам бўлди десак муболаға бўлмайди.
Қоракўл туманида ўтказилган мазкур мусобақа ҳам ушбу спорт турининг ёшлар орасида кенг оммалашишига хизмат қилмоқда.
18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган, қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада, учинчи ўринни Пойкент маҳалласи, иккинчи ўринни Истиқлол маҳалласи жамоаси, фахрли биринчи ўрин эса Арабхона маҳалласи жамоаси қўлга киритди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятларни алоҳида эътироф этиб, ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган жамоалар ҳамда номинациялар ғолибларига Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.