Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимовнинг навбатдаги сайёр қабули Бухоро туманининг "Гулшанобод" маҳалласида ўтказилди.
Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланди.
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи вилоят 3-сектор раҳбари полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Бухоро туманининг "Гулшанобод" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда ҳам бу мезон ўз исботини топди.
Сайёр қабулда шаҳар сектор раҳбарлари, вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла “маҳалла еттилиги” ҳамда мурожаатларига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этдилар.
Қабулда кўтарилган 10 га яқин фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов маҳаллада "соҳабай", "маҳаллабай" ва "фуқаробай" иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берди."