18 Ноябр 2024 йил 415

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Бухоро туманининг "Боғидашт" маҳалласида барпо қилинаётган “Янги Ўзбекистон боғи”да ташкил этилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида иштирок этди

Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида бу қадрият умумхалқ ҳаракатга айланди. Манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш учун ҳар бир вазирлик, ҳокимлик, ташкилот, корхона, маҳаллаларнинг режалари белгилаб берилмоқда.

Улар томонидан кўчатлар экиладиган майдонларда боғлар ташкил этиш орқали экологик вазиятга муносиб ҳисса қўшиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Бунда давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи ташаббускорлик кўрсатмоқда. Ўз навбатида вазирлар, секторлар, ташкилот, корхона раҳбарлари ҳам қўлларига меҳнат қуроли олиб, кўчат экишларини оммага ҳавола этмоқда.

Бугун, 18 ноябрь куни эрта тонгдан вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари, масъуллар корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ана шундай хайрли тадбир ташкил қилинди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўз олиб, раҳбарларни ҳар бир ҳудудда, корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда, хонадонларда дарахт экиш тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этиш ишларига бош бўлишга чақирди.

Аҳолининг дарахт экишга бўлган қизиқишини ошириш ва рағбатлантириш ишларини янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунда экилаётган дарахтларнинг иқлимга мослигига, суғориш тизимларининг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Ҳар бир маҳалла ва туманда қайси дарахт яхши кўкаришини одамларнинг ўзи яхши билиши, шу боис, кўчат турини аҳоли билан бамаслаҳат танлаш кераклиги айтилди. Ҳисоботларда ёлғон маълумот ва рақамлар акс этмаслиги шартлигига урғу берилди.

Шунингдек,йиғилганлар “Янги Ўзбекистон боғи” лойиҳаси, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди.

Шундан сўнг барча секторлар раҳбарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари “Янги Ўзбекистон боғи”да дарахт экиш тадбирида қатнашишди

Text to speech