Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсуновнинг навбатдаги сайёр қабулида қувачаликларнинг муаммолари ўз ечимини топди
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалиётга жорий этилган аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми бугун марказдан тортиб олис қишлоғу овулларда яшаётган юртдошларимизнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ечимига хизмат қилмоқда.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигида Қоракўл Туманининг Қувача маҳалласи аҳолиси билан ўтказган сайёр қабули ҳам ушбу мақсадларга хизмат қилди.
Вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган юзма-юз очиқ мулоқотда 10 нафар фуқароларнинг 15 га яқин турли масалалардаги мурожаатлари бирма бир кўриб чиқилди.
Жумладан, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни кенгайтиришда амалий ёрдам бериш, яроқсиз сим ёғочларни янгилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва шағаллаштириш масалаларлари кўтарилди.
Мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун муддат талаб қилган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.