Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Қизилқумга туташ Ғиждувон туманининг энг олис ҳудудларидан бири "Барака" МФЙ аҳолисининг муаммоларини жойига чиқиб ўрганди
Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички
ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов марказдан тортиб, олис ва чекка қишлоғу овулларда
бўлиб, аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш, уларни тезкорлик билан бартараф
этиш мақсадида юзма-юз мулоқотлар ўтказиб келмоқда.
Бошқарма бошлиғининг навбатдаги
сайёр қабули Қизилқумнинг ястаниб ётган чўл массивида жойлашган вилоят
3-секторига қарашли Ғиждувон туманининг "Барака" маҳалласи
"Олтинсой" аҳоли пунктида ўтказилди.
Вилоят 3-сектор штаби аъзолари,
туман сектор раҳбарлари, тааллуқли идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган
очиқ мулоқотда 30 дан ортиқ фуқароларнинг 20 га яқин турли масалалардаги
мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Бунда, ичимлик суви, табиий газ,
электр энергияси таъминотини, уяли алоқа операторларининг алоқа тизимини
яхшилаш, йўлни шағаллаштириш, даволаниш, мактаб кутубхонасининг фондини
бойитиш, таълим кредити, боласини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш,
ҳудудда тадбиркорликни йўлга қўйиш, ер участкаларининг кадастр ҳужжатларини
тайёрлашда амалий ёрдам бериш, қаровсиз қолган мевали боғларни ободонлаштириб
ундан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш масалаларлари кўтарилди.
Ҳар бир мурожаатни ҳал этиш бўйича масъуллар белгилаб олиниб, уларнинг бажарилиш механизми ҳамда муддатлари аниқ белгиланди. Мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарларига манзилли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, алоҳида назоратга олинди.
Қабулдан
сўнг бошқарма бошлиғи маҳалла бўйлаб "хонадонбай" тизим асосида кам
таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мавжуд муаммоларини жойига
бориб ўрганди.
Шунингдек, ҳудуддаги умутаълим
мактаби ҳамда Мактагача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, ёшларнинг таълим-тарбия
олишлари учун яратилган шарт-шароитларни, муассасаларнинг куз-қиш мавсумига
тайёргарлик даражасини кўздан кечириб, аниқланган камчиликлар юзасидан тавсия
ва топшириқларини берди.
Албатта, бу каби ҳалқ билан фаол ва
очиқ мулоқот олиб бориш, юртдошларимининг муаммоларига ечим топиш, шу билан
бирга халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит
яратишга хизмат қилади.
Бошқарма бошлиғининг бу каби шахсий
ҳамда сайёр қабуллари тасдиқланган график асосида навбати билан барча шаҳар ва
туманларда давом эттирилади.