15 Ноябр 2023 йил 829

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Қабул жараёнида фуқароларнинг 20 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов томонидан тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech