16 Май 2024 йил 621

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 15 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида бошқарма бошлиғининг барча ўринбораслари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари иштирок этган йиғилишни бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов олиб борди.

Бунда:

-ички ишлар органларига келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ариза ва хабарларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиб қонуний қарор қабул қилиш;

-ҳисоб қайд этиш комиссиясининг фаолияти,

-ижрочилик ва хизмат интизоми, шахсий таркиб ўртасида қонунийликни мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хизмат ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш;

-ички ишлар органларининг энг қуйи тузилмаларини моддий техникавий жиҳатдан таъминлаш;

-ходимларнинг маънавий-маърифий билим савияси, касбий, хизмат ва жанговар ҳамда жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари самарадорлигини янги босқичга кўтариш;

-Очилмаган жиноятларни фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаб қонун устуворлигини таъминлаш, қидирув-суриштирув соҳасидаги тезкор тадбирларни жадаллаштириш;

-Миграциядан қайтган фуқаролар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатиш, муқим даромад манбаини яратиб бериш;

-Бухоронинг тарихий обидаларини кўриш учун ташриф буюраётган миллионлаб маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш;

-3 секторлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари суратини ошириш, фуқароларнинг йиллар давомида ечимини кутаётган муаммоларига барҳам бериш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш;

-вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманларида ҳамда қолган барча шаҳар-туманларнинг 3-секторига кирувчи ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган долзарб агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил қилиш, ғалла ўрим комбайнлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларининг ўз вақтида таъмирланиб, мавсумга шай қилиб қўйилишини алоҳида назоратга олиш масалалари муҳокама қилинди.

Бошқарма бошлиғи томонидан ҳар бир раҳбарга қўл остидаги ходимларига шахсий намуна кўрсатиб ортидан эргаштириши, шахсий таркибни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кундузги ва тунги хизматни тўғри ташкил этиш, ходимларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва юқорида кўриб чиқилган масалалар юзасидан бир қатор тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилиб ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech