Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳафта давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган тизимли камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Видеоконференцалоқа тизими орқали ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари бошчилигида барча соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Танқидий таҳлилий-тарзда ўтган муҳокамада:
-жорий йилнинг 5 ой 15 куни мобайнида содир этилган жиноятлар таҳлили;
Очилмаган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирларнинг самарадорлиги;
-суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларини сифатли ўтказиш;
-"E-material" тизимига келиб тушаётган материалларни кундалик назорат қилиш;
-олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар юзасидан профилактик тадбирларни кучайтириш;
-кибержиноятчиликни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини кучайтириш,
- муқаддам судлаган, Пробация назорати остидагилар, профилактик ҳисобда турганлар билан ишлаш;
-кундузги ҳамда тунги патруллик йўналишларининг кунлик дислокацияларини таҳлил ва кундалик вазиятга қараб самарали тақсимот қилиш;
-хотин қизлар, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар;
-“Долзарб 90 кунлик” доираси мактаблар, техникумлар, касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари иштирокида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилилиши лозим бўлган манзилли чора-тадбирларни самарали ташкил қилиш, "Тиғ" махсус профилактик тадбирларини кучайтириш;
-оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, тан жароҳати етказиш, оила турмуш доирасидаги, шу жумладан оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш;
-"маҳаллабай" ва "соҳабай" тартибда жиноятларнинг муҳокамасини ташкиллаштириш ва келгусида жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни қатъий белгилаш;
- Президентимизнинг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори асосида ишлаб чиқилган йўл харитада белгилаб берилган вазифаларнинг ярим йиллик учун мўлжалланган бандларининг ижросини таъминлаш;
-жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар вилояттмизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши белгиланган, барча махсус, тезкор ҳамда профилактик тадбирларни ўз ичига олган “Хавфсиз ҳудуд долзаб 30 кунлик” тадбирларини самарали ташкил этиш;
-ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.